Ассалому алайкум! Бир нарса иймонимни зарарлайди ўзимни азоблайди бу қадимги "одамлар" масаласи ҳозирда ўзимизнинг юртдан ҳам қабрлар топилган уларда турли тақинчоқ ва сопол буюмлар бўлиб тарихчилар қадимги "одам" суяяклари деган суяклар ҳам мавжуд лекин улар ҳозирги одамлардан фарқ қилади шу масалага динимизнинг муносабатини айтсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Албатта фарқ қилади. Биринчидан бир неча йил қадимги одамларга тегишли деб экспонатларда сақланган суяклар қайсидир бир ёввойи ҳайвонники бўлиб чиқди. Иккинчидан ҳадисларда Одам алайҳиссаломнинг бўйлари 60 газ бўлганлиги ва қиёматгача инсон кичайишда давом этиб, ҳозирги кундаги аҳволимизга келганимиз айтилган. Фарқ қиладида. Валлоҳу аълам!