Ассалому алайкум! Анча йиллар илгари кўчаларда уйларга тиланчилик қилиб (жугилар) келишарди. Улар уйларга кириб садақа сўрабгина қолмай базилари одамларни қўлидан ушлаб ёки бошқа ҳолда бирданигани фол очган ҳолатлари учраган. Ушбу ҳолатдаги уй эгаси ёки уйда бошқа бир инсон бу ҳолатга дуч келган бўлса бу ҳам фол ширкка кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Фол очтириш тўғрисида келган ҳадис уларга ҳам тегишли.
عَنْ بَعْضِ أُمُّهَاتِ الْمُؤمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُنَّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Аҳмаднинг лафзида:
«Ким аррофга ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди» дейилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!