Ассалому алайкум! Мен Россияда иш фаолият юргизаман яни майда кафеларга миллий таомлар етказиб тураман. Ўша ерни ишчиси тожик миллатига мансуб бола ишлайди. Келтирган таомимни сони нархини махсус қоғозга ёзиб келаман. Бошлиғи ўшанга қараб пулини тўлайди. Ўша ерни ишчиси ўзимга алохида олиб келишими сўрайди, яни бошлиғидан яширин холда тўлайди ва сотиб фойдаланади. Ойлиги озлиги учун қўшимча даромад деб. Бу иш мен учун халолми?
– Ва алайкум ассалом! Буни ножоизлигини ўзингиз ҳам билиб турибсизку. Валлоҳу аълам!