Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамила қиссаси ҳақида

08:17 / 10.05.2018 | Abdulaziz | 4609
Ассалому алайкум! Бу масалани долзарб деб ўйладим. Мен Чингиз Айтматовнинг "Жамила" қиссасини ўқиганман. Олдинига ҳам воқеалари сал эриш туюларди. Мана, оят, ҳадис, ҳалол-ҳаромни чуқурроқ тушунганим сайин бу асарга умуман танқидий қарай бошладим. Унда Жамила исмли ёш, эри урушга кетиб ўлиги-тириги маълум бўлмаган (кейинчалик қайтади) бир келин ҳақида гап кетади. У лекин эрини кутмасдан Дониёр деган бир номаҳрам билан қўлтиқлашиб қишлоқдан жўнаб қолади. Энг ачинарлиси шу Жамиланинг эрининг укаси Жамила ва Дониёр деган йигит тарафини олади. Қуйида қиссадан кичкина иқтибоз келтираман: - Жамилам, жонгинам, севгилим Жамилахон! деб Дониёр қирғизча ва қозоқча энг нафис сўзлар билан ўз маъшуқасини эркалатарди. - Мен ҳам сени кўпдан бери севиб юрардим. Умримда кўрмаган бўлсам ҳам, окопларда ётиб сени ўйлардим. Севган ёрим Ватанимда эканлигини билардим. Бу сен экансан, Жамилам! Бир-бирига мутлақо номаҳрам бўлган, эрини ўлик-тириклиги аниқ бўлмаган келин ва бегона йигит орасидаги муносабат. Мен ким сўраса ҳам менку ўқиганман лекин умуман менга ёқмайди деб жавоб бераман. Лекин мени фикримга қўшилмайдиганлар ҳам талайгина топилди. Бу асарни ёшларимиз ўқишини тасаввур қилиб кўринг энди! Қисса охирида эса бу иккалови қўлтиқлашиб кетади (сабаб ёш келинда ҳам нафс бормиш) бош олиб қишлоқларидан келиннинг жуфти эса урушдан қайтиб келади ва маломатларга ҳам қолади. Яқиндагина бадиий асар ҳақидаги савол-жавоб шундай маъқул келдики сизларга бир нечта савол билан мурожаат қилмоқчиман: 1) Бундай асарларни агар билсам ношаръий ишлар ёзилганини умуман мен ёқтирмайман ва сизга ҳам умуман тавсия қилмайман десам бўладими? 2) Мен бундан кейин бадиий асарлар эмас фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари, саҳобалар ҳаёти ва улуғ зотлар (Шамс Табризий, Мавлоно Румий, Ибн Атоуллоҳ Сакандарий, Абдулқодир Жийлоний)нинг ҳикматларини ҳам ўқиб юрсамчи? 3) Шайх ҳазратларини ҳам вақт топиб бадиий китобларни мутолаа қилганларини эшитганман. Мен қайси бадиий асарларни ўқишим мумкин? 4) Кўпчилик у асарни ўқиганмисан ёки бу асарни ўқиганмисан деган саволларни беришади лекин кўпчилигини орасида юқоридаги ҳолатлар кўп учрайди. Мен шундай вазиятда ҳам индамасдан тафсир, ҳадис ва сийрат китобларини мутолаа қилишим афзалми? Сабаби кўпчилик умуман бу асарларни ўқимаганман десам дунёқараши тор одамга ҳам чиқариб қўйишади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Китоб ўқишдан инсоннинг мақсади бўлиши керак. Оламлар бадий китоб ўқишдан сўз бойлиги ва чиройли жумлалар тузиш маҳоратини оширишни мақсад қилишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat