Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Тарихи муҳаммадий»дан парча

00:00 / 26.12.2007 | eski savollar | 3040
Ассалому алайкум ҳазрат,Қуйида тарихи Муҳаммадийдан парча келтирдим, илтимос шунга муносабатингизни билдирсангиз, умуман исломда бировни номини ортага қўйиб бирор нарса сўраш дурстми?тарихи мумаммадия, 319 бетРасулуллоҳ замонларидан қолиб, шундан буён сақланиб келган икки Ҳарамдаги тургантарихий жойларни вайрон қилган бу кишилар мазкур эсдалик муборак тошни албаттақўймаган бўлсалар керак.Макка қабристони «Жаннатул муъалло»дур. Мадина мозори «Жаннатул бақиъ» аталур. Бундаэса оналаримиз Ҳазрати Хадича, Ҳазрати Оиша, Пайғамбаримиз амакилари Ҳазрати Аббос,Ҳазрати Усмон, имоми Ҳасан разияллоҳу анҳумлар бор эдилар. Булардан бошқа Мадинамозорида ўн олти минг саҳоба бор, деб ривоят қилурлар.Мана шуларнинг қабр гумбазларини бузиб ер билан текис қилибдилар. Нега бундоғ десалар,зиёратга келган кишилар булардан мадад талаб қилиб ҳожатларини сўрайдилар, бу эса куфремишдур. Ваҳҳобийлар эрса, ўз мазҳабларидан бошқа мусулмонларни мушрикҳисоблагайлар. Бу сўз эрса Ислом шарафига бек улуғ хиёнатдур. Қуръони карим шаънигаенг катта жиноятдур. Бир кишини кофир қилмоқ, унинг қонини ноҳақ тўкканданёмонроқдур. Худодан ўзга нарсага сиғиниб, Аллоҳни эскармасдан, шунинг ўзидангинаҳожатини талаб қилиш шариатда дуруст эмасдур. Бу ишга ҳаммамиз ҳам иқрордурмиз.Чунки маҳлуқдан ҳеч кимарса инсон бўлсин, ё фаришта бўлсин, Аллоҳдан мададтопмагунча ўз кучи билан бошқа бир маҳлуққа албатта ёрдам қила олмагай. Лекинхоҳи тирик, хоҳи ўлик мозор, машойих, киромлар зиёратига бориб, буларни орачи қилибАллоҳдан ҳожат талаб қилсалар, нима зиёни бордур? Бунинг дурустлиғида шаръан ҳечқандай шак йўқдур.Пайғамбарлар, азиз авлиёлар, бошқаларни Худо олдида шафоат қилгайлар, бу эрса оят ваҳадис билан собитдур. Ислом аҳлида бу ишга қаршилик қилгувчилар йўқдир. Дунёподшоҳлари олдида заррачалик улуғ мартабалик кишилар ҳам муҳтожларнинг ҳожатлариничиқариб, гуноҳликларини подшодан тилаб жазодан қутқаза оладилар.Олдиндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қабрларни зиёрат қилишдан асосий мақсад ибрат олиш ва қабрдагилар ҳақига дуо қилишдир.Сулаймон ибн Бурайда ўз отасидан ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади», дедилар».Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники.Жоҳилият даврида қабрларни улуғлаш, уларга сиғиниш авж олган эди. Аллоҳга ширк келтиришнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган энг асосий омиллардан бири ҳам айнан қабрларга сиғиниш бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг дастлабки даврида мусулмонларни қабрларни зиёрат қилишдан ман қилган эдилар.Тавҳид ақийдаси кишилар онги ва қалбида мустаҳкам жойлашиб бўлгандан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишга изн бердилар. Нафақат изн бердилар, балки амр қилдилар, тарғиб этдилар.Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишнинг ҳикматларидан асосийсини эслатиб ўтмоқдалар. У ҳам бўлса, охиратни эслашдир. Охиратни эслаган одам эса, дунёни қўйиб, охиратни ҳаракатини кўпроқ қилади. Шунингдек, зиёратчининг дуо фотиҳасидан қабрда ётганлар ҳам фойда топадилар.Қабрларни зиёрат қилиш.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби бўйича руҳ-баёнга, нутқ қилишга ва хитобни фаҳмлашга қодир бўлган жон жасаднинг йўқ бўлиши билан йўқ бўлиб кетмайди. У мавжуд ҳолда бўлади. Ўлганларнинг руҳлари тўпланади. Азоб ва савоб ҳам руҳга, ҳам баданга бўлади. Руҳ бадандан ажраганидан кейин нецматланиши ёки азобланиши давом этади.Маййит ўзининг тирик яқинларининг ҳолини билиб туради. Уларнинг яхши ишларидан хурсанд, ёмон ишларидан хафа бўладилар. Маййит ўзини зиёрат қилганларни билади ва у мацруф иш қилса фойда, мункар иш қилса озор олади.Ҳанафий мазҳаби бўйича қабрларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга мандубдир. Бошқа мазҳаблар аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиши жоиз эмас деганлар.Қабр зиёрати Жума, Шанба, Душанба ва Пайшанба кунлари бўлгани яхши. Зиёрат ва дуо тик турган ҳолда бўлади.Зиёратчи «Ясин» сурасини қироат қилиш мандубдир. Буни «ал-Баҳру ар-Роиқ» китобининг соҳиби ва аз-Зайлацийлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Унда Расулуллоҳ алайҳиссалом:«Ким мақбараларга кирганда «Ясин» сурасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради ва унга ўша ердаги нарсалар ададича ҳасанотлар бўлади», деганлар.Имом Аҳмад, Ибн Можа, Абу Довуд ва ал-Ҳокимлар Мацқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ алайҳиссалом:«Ўликларингизга «Ясин»ни қироат қилинг», деганлар.Шунингдек, «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалида «муфлиҳун»гача, Курсий оятини, Аманаррусулуни, «Таборак» сурасини, «Такосур» сурасини, «Қул ацузу бироббил фалақи» ҳамда «Қул ацузу бироббиннаси»ни уч мартадан ва «Ихлос» сурасини уч, етти ёки ўн бир марта ўқиса бўлади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади.Қироатнинг савобини Расулуллоҳ алайҳиссаломга бағишлаш мустаҳабдир.Аёлларнинг зиёратига уларга хос йиғи-сиғи, ношарций ишлар бўлмаслиги шарт қилинган.Саволда кўтарилган иккинчи масала таввасул ёки васийла масаласи деб айтилади. Дуо қилишда бошқани васийла қилиш. Аҳли сунна ва жамоа мазҳабида бу иш жоиз. Яцни, бир одамнинг дуоси қабул бўлмай қолса бирор солиҳ амалиними ёки шахсними васийла қилиб доу қилиш.Усмон ибн Ҳанийф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир кўзи ожиз киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Аллоҳга дуо қилинг, менга офият берсин», деди.«Хоҳласанг дуо қиламан. Хоҳласанг сабр қил. Бу сен учун яхшидир», дедилар».«Дуо қилинг», деди.Бас уни яхшилаб таҳорат қилмоққа ва ушбу дуони ўқишликка амр қилдилар: «Эй, бор Худоё! Албатта, мен Пайғамбарнинг, Муҳаммад – раҳмат Пайғамбари ила Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй, Муҳаммад! Албатта, мен сен ила Роббимга ушбу ҳожатим юзасидан уни чиқсин дея юзландим. Эй, бор Худоё! Унинг менинг ҳақимда шафоатини қабул қил».Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.Бошқа ривоятда «Бас, кўзи очилган ҳолда қайтиб кетди» дейилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари доимо қабул бўлишидан бацзи кишилар ўз фойдалари учун дуо сўрашиб турар эдилар. Бунинг мисоллари жуда ҳам кўп. Кўпроқ саҳобаи киромлар томонида охират саодати ҳақида дуо сўрагани ҳам мацлум ва машҳур. Ушбу ҳадисда эса, кўзи ожиз киши, кўзи очилиши ҳақида дуо қилишни сўрамоқда. Афтидан у кишининг кўзи даволашга лойиқ эмас даражада ожиз бўлган бўлса керак. Бўлмаса, Пайғамбар алайҳиссалом доимо беморликни даволашга амр қилганлар. Аммо, бу кишига у ҳақда сўз очмаганларидан, унинг кўзи қаттиқроқ беморликка учраган бўлса керак.Ушбу ҳадисдан олинадига фойдалар:1. Аҳли фазл шахсдан беморликкка офият бўлиши учун дуо сўраш жоизлиги.2. Бировнинг дардига офият сўраб дуо қилиш яхши иш эканлиги.3. Кўзи ожиз бўлиб, даво топа олмаган инсон сабр қилса, катта ажрларга, ҳатто кўзи очилгандан ҳам юқорироқ даражага эришиши.4. Дуо сўраган кишини икки нарсадан бирини: дуо қилиш ёки дуо қилмасликни танлашга таклиф қилиш жоизлиги.5. Дуо қилишдан олдин яхшилаб таҳорат қилиб олмоқ аҳамиятли экани.6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни васийла, шафоатчи қилиб дуо қилиш мумкинлиги.Ушбу ҳадисни бу фаслда келтириш ила тавассул жоиз эканига ҳужжат ва далил келтирилмоқда. Дуони тўғридан тўғри Аллоҳ таолонинг Ўзига қилавермасдан орага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатчи этароқ дуо қилиш тавсия этилганига ишора қилинмоқда. Шунингдек, бировдан дуо сўраб туравермай, инсон ўзи ихлос ила дуо қилиши кераклигини кўриб турибмиз.Гоҳида киши ўзи дуо қилганда дуоси қабул бўлмаётганини мулоҳаза қилиб қолади. Шунда қандайдир бирор васийлага эҳтиёж сезиб қолади. Анашундоқ пайтда васийла ила дуо қилиш йўлга қўйиш жоиз бўлади.Имом Табароний ушбу ҳадисни келтиришдан олдин бир қиссани келтирганлар унда қуйидагилар зикр қилинган:«Бир одам Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ҳузурига ўзининг бир ҳожати юзасидан кириб чиқиб юрар эди. Усмон унга илтифот ҳам қилмас, унинг ҳожатини ҳам чиқармас эди. Ҳалиги одам Усмон ибн Ҳанийфга учрашиб, мазкур ҳолат ҳақида шикоят қилди. Шунда Усмон ибн Ҳанийф унга «Таҳоратхонага боргин-да, яхшилаб таҳорат қил. Кейин масжидга бориб икки ракцат намоз ўқи ва, Эй, бор Худоё! Албатта, мен Пайғамбарнинг, Муҳаммад – раҳмат Пайғамбари ила Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй, Муҳаммад! Албатта, мен сен ила Роббимга ушбу ҳожатим юзасидан уни чиқсин дея юзландим. Эй, бор Худоё! Унинг менинг ҳақимда шафоатини қабул қил, деб туриб ҳожатингни сўра. Сўнг олдимга келсанг, мен ҳам сен билан бирга бораман», деди.Ҳалиги одам бориб унинг айтганини қилди. Кейин Усмон ибн Аффоннинг эшигига борди. Бас, эшик оғаси келиб, унинг қўлидан ушлаб ичкарига олиб кирди ва Усмон ибн Аффон ўтирган жойга, унинг ёнига ўтқазди. У, нима ҳожатинг бор? деб сўради. У ҳожатини айтди. Унинг ҳажатини чиқарди ва шу вақтгача юравермай, ҳожатингни айтсанг бўлмасми-ди? Бундан кейин қандай ҳожатинг бўлса, келавер, деди.Кейин ҳалиги одам унинг олдидан чиқиб, Усмон ибн Ҳанийфнинг олдига борди ва, Аллоҳ сенга хайр берсин. Сен айтиб қўймагунингча, у менга илтифот қилмас эди, деди.Шунда Усмон ибн Ҳанийф «Аллоҳга қасамки, мен унган ҳеч нарса деганим йўқ. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир кўр одам келганини кўрдим. Ҳалиги одам у зотга кўзи кўр бўлиб қолганидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:«Сабр қила олмайсанми?» дедилар.«Эй, Аллоҳнинг Расули, етакловчим йўқ. Жуда қийланиб кетдим», деди.«Таҳоратхонага бор. таҳорат қилиб, икки ракцат намоз ўқи. Кейин ушбу дуоларни қил», дедилар.Кейин биз тарқалмасимиздан олдин ҳалиги одам олдимизга кириб келди. Аллоҳга қасамки, у худди кўр бўлмагандек эди», деди».Бу амалга иккинчи далил қуйидагича.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қаҳатчилик бўлганда Аббос ибн Абдулмутталиб ила истисқо қиларди:«Эй, бор Худоё! Албатта, биз Сенга Пайғамбаримиз ила тавасул қилар эдик. Сен бизни сероб қилар эдинг. Энди, биз сенга Пайғамбаримизнинг амакиси ила тавассул қиламиз. Бизни сероб қилгин», деди. Яна: «Сероб қилинурлар», деди».Бухорий ривоят қилган.Бу ҳодиса ўн саккизинчи ҳижрий санада бўлган. Қаҳатчилик ҳаж вақтидан бошланган. Тўққиз ой давом этган. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу одамларни тўплаб, ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳуни васийла қилиб истисқо қилганлар. Ривоят қилинишича ўша куни Аббос розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолога тазарруц қилиб: «Эй, бор Худоё! Албатта, гуноҳ бўлмаса бало тушмас. Тавба бўлмаса, бу кўтарилмас. Мана биз қўлларимизни ўзинг га очиб гуноҳларимизни эцтироф қиламиз. Бошларимизни сенга эгиб тавба қиламиз. Бизни нажот ёмғири ила сероб қилгин, деганлар. Шунда, ёмғир қуйиб ёққан. Ер тўйиб, одамларга жон кирган.

Топ рейтинг www.uz Openstat