Ассалому алайкум! Ҳаммомизда 500 литрлик сув идишда тахминан 40 литр сув бор эди. ана шу 40 литр устига бир-икки томчи нажас тушгандек бўлди, иккиланиб ҳамма сувни чиқариб ташладим, лекин озгина сув қолди. Кейин унинг устидан 500 литр сув қуйдим. Шу сув билан таҳорат олиб ғусл қилсам жоизми? Ундан бошқа иситадиган сув идишимиз йўқ. Аммо мани миямга ўтириб қолган бир савол бор. Шу сувга ғусл ва таҳорат қилсам худди ман нажасга айланиб қоладгандекман. Намоз ўқшда ҳам қўрқиб қоляпман.
– Ва алайкум ассалом! Аниқ қандай нажосат тушганини айтинг. У сувга нажосат тушса албатта сувни нажосат қилади. Устани олиб келинг, идишни пастки томонидан сув чиқарадиган жумрак ўрнаттиринг. Сўнг сувни ўша томондан чиқартиринг. Валлоҳу аълам!