Ассалому алайкум Шайх хазратлари. АЛЛОҲ таоло сиздан рози бо'син. Хазрат сизда бир саволим бор эди.Савол: Хазрат г'усл вожиб бо'лган одам г'усл қилмасидан олдин еган луқмаси ҳаром бо'ладими? ёки қандай ҳолда г'усл вожиб бо'лган одамга еган луқмаси ҳаром бо'лади? демоқчиман зино қилиб г'усл вожиб бо'лган одамгами ёки уйқуда эҳтилом бо'лган одамгами ва ҳоказо...Яна г'усл вожиб бо'лган одам узрсиз г'усл қилмай юраверса ҳатто қуёш ҳам уни ко'рганда дод дер экан деб эшитдим. Хазрат шу айтганларим то'г'рими? илтимос бирор ё'л ко'рсатсангиз. Ноо'рин савол берган бо'лсам узр со'райман. Илтимос кенгроқ қилиб тушинтириб берсангиз.Жавобингиз учун катта раҳмат. АЛЛОҲ таоло сизни икки дунё саодатига эриштирсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Оғиз ва бунини яхшилаб чайиб ташлаб, бет қўлни ювиб олган жунуб одам овқатлана ҳечқиси йўқ. Тезроқ ғусл қилиш керак. Аммо сиз айтган гаплар нотўғри.