Ассалому алайкум! Қадр кечасини охирги ўн кунлигидан излаш тўғрисида кўпгина хадислар келган. Шулардан Ибн Абу Осим Набил Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоятида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Мен Қадр кечасини билдим. Сўнг у менга унуттирилди. У Рамазон ойининг охирги ўн кунидаги кечалардан биридадир. У кеча очиқ ярқираган бўлиб, иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас, гўё ой борга ўхшайди. У кеча тонг отгунигача шайтонлар чиқмайди, дедилар ва бошка бир ҳадисда уни рамазоннинг 27-кунлиги тўғрисида хам айтиб ўтилган. Аник куни айтилган бўлсада нега қадр кечасини ток кунлардан изланг дейилади?
– Ва алайкум ассалом! Аниқ айтилмаганда. Қолаверса намоз вақти турли мамлакатларда турлича бўлганидек ой кўриниши ҳам дунё бўйича бир кунда бўлмайди. Ярмиди бир кун қолган ярмида бошқа куни кўринади. Бу худди қайсидир мамлакатда бамдод ўқилаётган вақтда бизда хуфтон ўқилганидек. Шунинг учун охирги ўн кунликни қадр деб билиш керак. Валлоҳу аълам!