Ассалому алайкум! Балоғатга eтмаган ёш бола Рамазон рўзасини ёшлик ва ўйинқароқлик қилиб, рўзалигини билиб туриб сув ичган ёки eгулик eганнинг ҳукми қандай бўлади?
Ва алайкум ассалом! Ёш болага фарз эмас, бузса ҳам қазо ва каффорати вожиб бўлмайди. Балоғатга етгандан фарз бўлади. Валлоҳу аълам!