Ассалому алайкум! Моли нисобга етмаган киши фитр садақани савоб учун берса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади, лекин бою-камбағал ҳамма бериши керак деган эътиқодга сабабчи бўлиб қолмаслик керак. Халқимизда ҳамма рўза тутган одам фитр беради деган эътиқод бор экан. Бу нотўғри. Валлоҳу аълам!