- Ва алайкум ассалом! Бу сурункали касаллик. Ҳозир даволанишга киришмаса оқибати ўта аянчли бўлади.
عَنْ صَفْوَانَ بْنِ سُلَيْمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: قِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : أَيَكُونُ الْمُؤْمِنُ جَبَاناً؟ فَقَالَ: نَعَمْ». فَقِيلَ لَهُ: أَيَكُونُ الْمُؤْمِنُ بَخِيلًا؟ فَقَالَ: نَعَمْ». فَقِيلَ لَهُ: أَيَكُونُ الْمُؤْمِنُ كَذَّابًا؟ فَقَالَ: لَا . رَوَاهُ مَالِكٌ
Имом Молик ривоят қилган ҳадиси шарифда Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Мўмин қўрқоқ бўладими?» деб сўралди. «Ҳа», дедилар.
«Мўмин бахил бўладими?» деб сўралди. «Ҳа», дедилар.
«Мўмин ёлғончи бўладими?» деб сўралди. «Йўқ», дедилар». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!