Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! 1.Биз яшаётган ҳудуд 4 томондан баланд осмонўпар тоғлар билан қопланган. Айниқса, қуёш чиқиш ва ботиш томондаги тоғлар жуда баланд бўлиб, бир-бирига анча яқин, тахминан 10-11 километрни ташкил қилади. Биз кун ботиш томондаги тоғга яқин турамиз. Тақвим бўйича аср вақти киргандан кейин 1 соатлар ўтиб бизнинг қишлоққа кун ботиб яни, тоғнинг сояси тушиб бошлайди. Кун ботиш жараёнида қуёш ўз ичига ўзи ботмасдан, қизғиш тусга кирмасдан, кун давомида қандай оловли бўлса шундай ботади. Кун чиқар тарафдаги қишлоқлар ва тоғга биздан кейин 50-55 дақиқалардан сўнг кун шафақ бўлиб ботади. Бу ерда тоғлар бир-бирига яқин бўлгани учун кун чиқиши ва ботишини ҳар бир заррасигача аниқ-тиниқ кузатиш мумкин. Саволим шуки, бу вазиятда аср вақти қуёшнинг сояси бизга тушган вақт чиққан бўладими ёки қарши тарафдаги тоғга тўлиқ ботгандан кейин чиққан ҳисобланадими? Шу жумладан кун ботаётганда намоз ўқиб бўлмайдиган вазият ҳам қайси вақтга мос тушади? Бизга тоғнинг сояси тушгандан бошлаб ҳисоблаганда 1 соатдан кейин шом вақти киради (сизларда аниқроқ таассурот уйғониши учун айтяпман буни). 2. Яшаётган ҳудудимиз туман марказидан чамаси 100 километр узоқда, яни кун ботиш томондаги тоғнинг орқа тарафида. Тақвимларда Тошкентдан +7, етти дақиқа орқада қилиб кўрсатилган лекин бизнинг ҳар тарафимиз тоғлар билан ўралганлиги сабаблими муслим про ёки шунга ўхшаш тақвимни кўрсатувчи иловаларда жойни автоматик аниқлашга қўйсак шом вақтини тошкент вақтидан ҳам 3-4 дақиқа олдинда кўрсатади. Шунда бизнинг туман маркази билан орадаги фарқ 10 дақиқага етмоқда. Биз оғиз очишда қайси бирига амал қилайлик +7 гами ёки -10га? Ёки кун чиқишдаги тоғга шафақ тўлиқ ботгандан кейин шом намозини ўқийверайликми?
– Ва алайкум ассалом! Шафақ билан ботган вақтда шом киради. Валлоҳу аълам!