Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ҳолат

11:36 / 15.06.2017 | Davronbek | 3828

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Бир дўстим билан шом намозининг фарзини жамоат бўлиб ерда ўқиётган эдик. Шу пайт олдимизга ит келиб ўтдида ва ёнимизга ўтиб ўтириб олди. Шу пайтда иккинчи ракъат қаъдада ўтирган эдик, мен имомликка ўтган эдим бирдан димоғимга итнинг бадбўй ҳиди урилди. Нима қилишимни билмай бир муддат иккиланиб қолдим ва охири ўнг тарафимга салом бериб намозни буздим. Кейин итни ҳайдаб намозни бошқатдан ўқидик. Шу ҳолатда қандай қилсак тўғри бўларди? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз индамай давом эттиришингиз керак эди. "Кифоя" китобида қуйидагича келади : Намозхоннинг олдидан бирор нарсанинг ўтиш эҳтимоли бўлмаса, намоз ўқилаётган жой йўл бўлмаса, сутра қўймай намоз ўқиса ҳам бўлади.

عَنِ الْفَضْلِ بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ أَتَانَا رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَنَحْنُ فِي بَادِيَةٍ لَنَا وَمَعَهُ عَبَّاسٌ، فَصَلَّى فِي صَحْرَاءَ لَيْسَ بَيْنَ يَدَيْهِ سُتْرَةٌ، وَحِمَارَةٌ لَنَا وَكَلْبَةٌ تَعْبَثَانِ بَيْنَ يَدَيْهِ فَمَا بَالَى ذَلِكَ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Сайҳонликда турганимизда ҳузуримизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Аббос у зот билан бирга эди. Бас, у зот саҳрода намоз ўқидилар. Олдиларида сутра йўқ эди. Бизнинг урғочи эшагимиз ва бир ит олдиларида ўралашиб юрарди. У зот эътибор қилмадилар». Имом Абу Довуд ривоят қилган.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat