Ассалому алайкум Шайх ҳазратлариМен мана бу саволни ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп/топиъ,28810.0.ҳтмл берганимдан кейин,диний идорага бордим. У ерда фатво бўлимига учрадим. 3 талоқдан кейин бўлмайди дейишди. Кейин маълумотингизни қолдиринг, имкони бўлса, қўнғироқ қиламиз дейишди. Қилишмади. Бир неча кун ўтгач, отамнинг қистови билан диний идорадаги мартабали инсон қабулига бордик. Ҳаммасини айтдик. У киши эса, юз талоқ айтадими, минг талоқми бир талоққа ўтади дедилар. Сизларда 2 та бўлибди деб ўқиб қўйдилар. Аммо мен 3 талоқ деганман. Қўрқаётган нарсам шуки, шу гаплар ростми? Биз яшашимиз мумкинми? 100 талоқ ҳам бир талоқ бўла оладими? Ахир бизнинг мазхабда эмас-ку бу? Илтимос, саволимга жавоб беринг, қийналиб кетдим. Уйимдагилар ҳам қийнаб ташлашди яшайвер деб. Мен жуда қийин вазиятдаман ҳазрат, илтимос. Нима қилай? Ўша кишини айтган гапи тўғрими, яъни 100 талоқ ҳам, 1 талоқ ҳам биттага ўтадими? Жавобингизни интизорлик билан кутамиз. Вассаламу Алайкум
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу иш диний идоранинг масъулиятидаги иш. Менинг алоқам йўқ.