Ассалому алайкум! Ҳайзли аёлнинг раҳмидан бошқа жойига, яъни сонига ишқалаш натжасида бўшанса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бўлади.
Савол: Ҳоизага яқинлик қилишнинг ўзи ҳаромми ёки киндик остидан фойдаланиш ҳам ҳаромми?
Жавоб: Эрга ҳоизанинг киндик остидан тиззагача бўлган жойидан кийимсиз фойдаланиши макруҳи таҳримий ҳисобланади. Жинсий аъзога яқинлиги эса ҳаромдир.
يَحْرُمُ عليه الِاسْتِمْتَاعُ ما بين السُّرَّةِ وَالرُّكْبَةِ أَمَّا الِاسْتِمْتَاعُ بها بِغَيْرِ الْجِمَاعِ فَمَذْهَبُ أبي حَنِيفَةَ وَأَبِي يُوسُفَ وَالشَّافِعِيِّ وَمَالِكٍ يَحْرُمُ عليه ما بين السُّرَّةِ وَالرُّكْبَةِ وهو الْمُرَادُ بِمَا تَحْتَ الازار
Эрга ҳоиза аёлнинг киндик ва тизза остидан фойдаланиши ҳаромдир. Жимоъ қилмасдан ўша жойлардан фойдаланишга келадиган бўлсак, Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Шофеъий ва Молик роҳматуллоҳи алайҳимлар мазҳабида, киндик билан тизза остигача бўлган жойдан фойдаланиш жоиз эмас. Ҳадисда келган “Ма тахтал изор”дан фойдаланиш жоизмаслигидан мурод шудир” дейишади. (Баҳрур Роиқ). Қолган имомлар “Жинсий аъзонинг ўзидан фойдаланилмаса бўлди, қолгани жоиз” деганлар. Валлоҳу аълам!