Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволим..

00:00 / 18.04.2012 | eski savollar | 1803
мухтарам шайх хазратлари.Сизга Аллохдан икки дунёнинг барча яхшиликларини тилаган холда куйидаги масалада мурожат этмокчи эдим:Аллохимга чексиз хамду санолар булсинки,менга узининг уйида мехмон булишлик бахтини насиб этди ва мен учун энг таъсирлиси ота авлодимдан хам,она авлодимдан хам бу бахтга мен биринчилардан булиб сазовор булганим булди. Бува-бувиларим хаммалари ибодатли булишган ва хаж,умра зиёрати иштиёкида армон билан утиб кетишган.Мен Маккада имкони борича хар бирлари учун алохида Ойша онага бориб,эхром кийиб умра килишга харакат килдим(Узи даргохида кабул килган булсин)Лекин келганимда бир илмдан бохабар инсон:Харамда хатми куръон килса афзалрок деб колди. Саволим:Масжидул харомда у ерга боролмаган ва боролмайдиганлар учун умра килишни афзал биласизми,ёки Каъба каршисида куръон хатм килишними?Иншаоллох хаж умраларга кайта кайта кодир килсин ва сизни курсатмангиздан тулик фойдаланишни насиб килсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Барча уламолар, мен эмас, барча уламолар умра хатми Қуръондан афзал эканини таъкидлашган. Бунинг тескарисин фақатгина илмсиз ва одобсиз одам айтиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat