Ассалому алайкум! Биз ота онамизни Умра сафарига юбормоқчимиз ИншаАллоҳ. Шу сабабдан мен дўстимдан бироз қарз олдим ва иш ҳақим тушса беришни вада қилдим. Аввало бу ўринда қарз олишим жоизми? Агар жоиз бўлса у пуллар ёмон йўллар билан топилган бўлиши мумкин, шунинг қанчалик аҳамяти бор?
– Ва алайкум ассалом! Умра вожиб ёки фарз даражасидаги ибодат эмас. Қарз олмаганингиз яхшироқ эди. Дўстингизнинг мол-мулкининг барчаси ёки аксари ҳаромдан бўлмаса ёки унинг ҳолати сизга номаълум бўлса, у пулларни ишлатишингиз жоиз. Умрага таъсири бўлмайди. Валлоҳу аълам!