Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насронийларнинг диний китоблари

20:43 / 10.06.2020 | Asilmirzo | 1649

Ассалому алайкум! Мен Тарихий Муҳаммадий китобининг аудиосида бир нарса эшитган эдим адашмасам. У ерда бир ғазотдан кейинми саҳобалар масалан насронийларни устидан ғалаба қозонганларида уларнинг диний китобларини нима қилайлик деб сўрашади Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шунда ўрганиш учун ўзимизнинг динимиз бор деган маънода гап айтадилар. Агар шундай ҳадис ёки шу манода ҳадис бўлса келтириб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзимингизни Набийингизга нозил бўлган китоб турганида бошқа диндагиларни китобини нима қиласизлар деган маънода айтганлар. 

عن جابر - رضي الله عنه - عن النبي - صلى الله عليه وسلم - حين أتاه عمر فقال : إنا نسمع أحاديث من يهود تعجبنا ، أفترى أن نكتب بعضها ؟ فقال : أمتهوكون أنتم كما تهوكت اليهود والنصارى   لقد جئتكم بها بيضاء نقية ، ولو كان موسى حيا ما وسعه إلا اتباعي " . رواه أحمد ، والبيهقي

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Умар келиб “Биз яҳудийлардан ҳадис(ҳикоя ва маърўза)лар эшитамиз” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлар(ўз динингиз ҳақида) яҳудий ва насоролар каби шак шубҳадамисиз? Мен сизларга очиқ-ойдин, соф, холис(дин)ни келтирдим. Агар Мусо тирик бўлганида менга эргашишдан бошқа нарса қилиши жоиз бўлмас эди” дедилар". 

Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти.

أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: يَا مَعْشَرَ الْمُسْلِمِينَ، كَيْفَ تَسْأَلُونَ أَهْلَ الْكِتَابِ عَنْ شَيْءٍ وَكِتَابُكُمُ الَّذِي أَنْزَلَ اللهُ عَلَى نَبِيِّكُمْ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَحْدَثُ الْأَخْبَارِ بِاللهِ مَحْضًا لَمْ يُشَبْ، وَقَدْ حَدَّثَكُمُ اللهُ أَنَّ أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ بَدَّلُوا مِنْ كُتُبِ اللهِ وَغَيَّرُوا فَكَتَبُوا بِأَيْدِيهِمْ، قَالُوا: هُوَ مِنْ عِنْدِ اللهِ. لِيَشْتَرُوا بِذَلِكَ ثَمَنًا قَلِيلًا، أَوَ لَا يَنْهَاكُمْ مَا جَاءَكُمْ مِنَ الْعِلْمِ عَنْ مَسْأَلَتِهِمْ، فَلَا وَاللهِ مَا رَأَيْنَا رَجُلًا مِنْهُمْ يَسْأَلُكُمْ عَنِ الَّذِي أُنْزِلَ عَلَيْكُمْ 

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди:
«Эй мусулмонлар жамоаси! Қандай қилиб аҳли китоблардан бирор нарса ҳақида сўрайсизлар? Ахир Аллоҳ Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламга сизлар учун нозил қилган Китоб Аллоҳ ҳақидаги хабарларнинг аралашмаган, соф, энг янгиси ку! Аллоҳ сизларга аҳли китоблар Аллоҳнинг китобларини алмаштирганини, ўзгартирганини ва уни озгина пулга сотиш учун ўз қўллари билан ёзиб, «Бу Аллоҳдан», деганларини сўзлаб берган ку! Ахир сизларга келган илм улардан сўрашдан қайтармаганми?! Йўқ! Аллоҳга қасамки, улардан бирор кишининг сизларга нозил қилинган нарса ҳақида сизлардан сўраётганини кўрмадик!» (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat