- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ белгилаган муддат келганида бир нарса сабаб бўлиб инсон вафот топади. Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади:
وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌ فَإِذَا جَاء أَجَلُهُمْ لاَ يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلاَ يَسْتَقْدِمُونَ
34. Ҳар бир уммат учун муддат бор. Бас, қачонки уларга муддатлари келса, бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар.
Дунёга келган ҳар бир шахснинг белгили ажали бўлиб, ўша ажал келганда, бу дунёни албатта тарк этиши ҳақиқат. Шунингдек, оламдаги ҳар бир уммат – халқ ва қавмнинг ҳам белгили ажали бор. Бу ажал муқаррар суратда, ўз вақтида келади. Уни на бирор соат олдинга, на бирор соат ортга сура оладилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!