Ассалому алайкум! Мен бавосил (гемарой) касаллиги билан касаланганман ва мунтазам орқа авратим атрофларига малҳам суртаман ва ҳар намоз пайти келганда малҳамни ювиб таҳорат олиб кейин намоз ўқийман. Саволим малҳамни ювмасдан таҳорат олиб намоз ўқисам бўладими? Бу намозимга зарар қилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ювмасдан таҳорат олаверинг. Ҳар сафар авратни ювиш шарт деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!