Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ташаххудда бармокни котариш

13:49 / 14.06.2013 | muhammad obiddin | 8978

ассалому алайкум хурматли Шайх ҳазратлари! намозда ташаххудда отирганда бамокни котариш керакми агар котариш керак болса кандай қилиб хамма хар хил қилади шу тўғрими? жавобингиз учун раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу саволнинг жавоби ушбу сайтда тўлиб ётибди. Тушунинглар, ахир. Мен ҳар бир одамга, ҳар бир нарсани алоҳида айтиб беришга имконим йўқ”

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, панжаларини тугиб, бош бармоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадиси шарифда ташаҳҳудда қандай ўтириш ҳақида сўз бормоқда.

1. Ташаҳҳудда ўтирганда ўнг кафтни ўнг сонга, чап кафтни чап сонга қўйиб, панжаларни қиблага қаратиб ўтирилади.

2. Панжаларни тугиб, кўрсаткич бармоқ билан ишора қилинади.

Бу бармоқ арабчада «саббоба» деб аталади. Шунинг учун ташаҳҳудда қилинадиган ишора ҳам «ишораи саббоба» дейилади.

«Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа» деганда «лаа»ни айтаётганда кўрсаткич бармоқни юқорига кўтариш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқлар йиғиб олинади.

Баъзилар ушбу ривоятдаги «панжаларини тугиб» деган жумлани ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини мушт қилиб ўтириб, «лаа» калимасига келганда кўрсаткич бармоқларини юқорига кўтаришади.

«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба» – сўкиш ишораси бўлади.

Ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу»нинг «лаа»сида кўрсаткич бармоқни кўтариш «шайтонни сўкиш, уни темир қамчи билан уриш» дегани бўлади. Ишорани қилгандан сўнг намоз тамом бўлгунича ўша бармоққа қараб турилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat