Ассалому алайкум! Агарда ота ёки она фарзи айн бўлган илмни ўрганишга қаршилик қилса, лекин фарзанд ўрганиш илинжида бўлса, шунда ота ёки она фақат асосий 5 та фарзни қил, домлалани эшитмай, уёғига ўтма, ўтсанг норози бўламан, тилимдан беҳосдан ўша сўзни айтиб юборсам кейин ҳеч қайси дуо уни қайтаромийди дейишиса, лекин фарзанд яна илм ўрганмоқчи бўлса шунда ота ёки она болани оқ қилса, шулани ўрганганинга рози эмас ман деса оқ бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Оқ бўлмайди. Валлоҳу аълам!