Ассалому алайкум! Мени соғлигимда бироз муаммо бор эди бу ҳолат кўпдан бери шундай ва мен бундан даволаниш учун турли дорилар қабул қилиб кўрдим фойдаси бўлмади. Яқинда бир дори қабул қила бошладим ушанда рўза тутишни назр тарзида ният қилдим, қачонки шу дорилар яхши таъсир қилса ва бу дард қайталанмаса. Аммо назримни малум муддатлик мисол, 3 йилда бир неча маротаба рўза тутаман деб аниқ рақамларни келтириб ўтгандим. Лекин ушбу назримни миқдорини унутиб қўйдим ҳеч эсломаяпман. Соғлигим ҳам ҳали тўлиқ ўз ҳолига қайтмади. Шу учун янги назр қилсам бўладими? Агар бўлмаса унутганим сабабли қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Назр қилманг. Гумонингизни ғолбини оласиз. Валлоҳу аълам!