Муҳтарам шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари, [сизе=10пт][сизе=10пт][сизе=10пт][сизе=10пт]Мен Америкада бу ернинг нуфузли олийгоҳларидан бирида таҳсил оламан. Алҳамдулиллаҳ, динимизни қолимдан келганча органиб, унга амал қилишга ҳаракат қилиб келяпман.Яқинда Американинг чэкка бир ҳудудидаги масжидда Жума намоз оқидим. (Алҳамдулиллаҳ бу узоқ эрларда ҳам масжиддлар қуриляпти, ислом дини ёйиляпти). Марузада имом жаноблари дунёни ҳар ёгидан келган ёки бу ерлик исломга кирган ҳар ҳил инсонларга динимизни , ҳусусан Аҳли Сунна вал Жамоани тушунтирар ва тез тез этук ислом олимлари қатори Имом Буҳорий ҳазратлари, Имом Мотирудий ҳазратларини тилга оларди . Дунёни бир чэккасида тамоман бегона бир инсонлар орасида бу номларни қаттиқ ҳурмат ва эъзоз билан тилган олинишлиги мени ич ичимдан фахрлантирди, козларга ёш келди. Аллоҳдан дуо қилдим, бизга, халқимизга, аҳли исломга шундай этук олимларни яна ато қилсин деб.Мен ҳозирда уйланиш ёшида ва ҳаракатидаман. Мен каби Гарб давлатларида дунёвий илм олиб юрган ва айни пайтда динимизга чин иҳлосли болган, динимизни, Қуръони Каримни тинмай органиб келаётган достларим бор. Улар ҳам уйланиш ҳаракатидалар.Ҳазрат, дуо қилинг, бизга Аллоҳ солиҳа, қория жуфти ҳалоллар насиб қилсин. Аллоҳ бизларга ва халқимизга улуғ боболаримиздай илм оладиган ва илм тарқатадиган етук олим фарзандлар ато қилсин. Динимизга, инсонларга, эл юртга ҳизмат қиладиган солиҳ ва солиҳа , қори ва қория фарзандлар ато қилсин. Уларни чиройли тарбия қиладиган солиҳа жуфти ҳалоллар насиб қилсин. Аллоҳга имон келтирадиган, ибодатида собит қадам боладиган, аҳли тақво, аҳли солиҳ фарзандлар ато қилсин. Озимизни ҳам шундай болишлигимизни насиб қилсин, озини динида собит қадам қилсин.Ҳаммамиз ҳам Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз. Унинг ҳузурида тургувчилармиз.Аллоҳ барчамизни Ози рози боладиган даражада иймон билан сийласин. Амал ила мукофотласин. Берган умрини фақат ва фақат Озига итоатда отказишни насиб айласин.Амин.Аллоҳдан сизга ва аҳлингизга тинчлик, ҳотиржамлик ва паноҳ тилаб,Шогирдларингиздан бири[/сизе][/сизе][/сизе][/сизе]
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳ таоло ниятларингизда афзалини ато қилсин! Барча орзу умидларингизни ўзингиз истагандан ҳам аҳло тарзда амалга ошишида Аллоҳнинг Ўзи ёрламчи бўлсин!