Ассалому алайкум Шайҳ Ҳазратлари!Аввало Аллоҳ Субҳана ва Таолодан илмингиз ва мартабангизни зиёда қилишини со'раб дуолар қиламиз!Мен Тожикистон республикасидан Бобомурот бо'ламан. Сизга 2 та савол билан мурожаат қилмоқдаман:1. Биз 2-3 киши одноклассники ижтимоий тармог'ида исломий-ма'рифий гуруҳ очганмиз. Шу гуруҳга мавзу киритишда ба'зан сизни сайтингизда келтирилган мақолаларни ҳам киритамиз. Мақолалар риё бо'лмаслиги учун бирор киши номидан эмас балки умумий гуруҳ номидан киритилади. Мақола со'нггида эса албатта манбаа ҳақида ва муаллиф ким экани ҳақида ма'лумот берамиз. Бундай қилишимизни боиси исломий сайтларга телефондан кириш қийинроқ, одноклассникига эса ко'пчилик телефондан киради. шунга сайтлардаги ибратли, ҳаммага этказилиши керак бо'лган мақолаларни шу ё'л билан этказаябмиз. Шу ишимиз то'г'рими? ното'г'ри бо'лса ишлатилган ма'лумотлар учун розилик со'раймиз!2. Агар аёл ҳомиладор бо'лсаю ҳомилани со'нгги ойлари бо'лса, саждага қийналса стул қо'йиб стулга сажда қилса бо'ладими? шу ҳолатига ҳос сабаблар туфайли тез тез таҳорати синса, ва таҳорат туфайли сог'лигига зарар этказиш ҳавфи бо'лса ҳар сафар таяммум қилиб о'қиса бо'ладими? Жавобларингиз учун олдиндан чэксиз миннатдорчлигимни билдираман!