Ассалому алайкум! Ҳурматли шайх ҳазратлари сизга қуйидаги саволлар билан мурожат қилмоқчиман.
1.Яқинда намоз ўқиётганимни Мисрлик дўстим кўриб, "саждада ва рукуда ҳатога йўл қўйдинг", - деди. "Рукуда тиззаларингни букмасдан оёқларингни тўғрилаб руку қилишинг, саждада эса тирсакларингни эрга теккизмаслигинг керак" - деди. Бизда эркакалар шундай ўқишади, аёллар эса тиззаларини бироз букуши ва тирсакларини эса эрга теккизиши лозим десам, бу фақат узурли ҳолатларда, яни оёқлари оғрийдиган ёки бошқа касалликлари бор аёлларга мумкин деб айтди. Шайх ҳазратлари қайси бирини қилган мақул?
Иккинчи саволим, яқинда таҳоратда тажавузкор бўлиш. Яъни таҳорат пайтида аъзоларини белгиланган меъёрдан кўра кўп марта ювиш ҳам гуноҳ деган гапни эшитиб қолдим. Мен динда энг муҳими поклик дея юз қўлларимни совунлаб, тишларимни тиш пастасида тозалайман. Маълумки совун ёки тиш пасстасини 3 марта чайиш билан кеткизиб бўлмайди, аммо таҳорат меъёрига кўра ҳамма аъзони 3 марта ювиш керак. Саволим, тахоратда совун ёки тиш пастасини ишлатса бўладими ва аъзоларни 3 мартадан кўп чайиш мумкинми?
Учунчи саволим, баъзан тахорат пайти тишим қонаб кетади вақтим бўганда уни тўхташини кутиб тураман, баъзан эса тахоратни давом эттираман ва таҳоратни охирида яна оғзимни чайиб юбораман. Айтингчи бундай ҳолатда мен нима қилшим керак? Яни тиш қонаб турганда таҳоратни давом эттириш мумкинми, таҳорат мукаммал бўладими? Тишни қонагани тўхтайвермаса ҳам намоз ўқиш мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! 1. Сизнинг гапингиз тўғри.
2. Бўлади ва мумкин.
3. Қон аниқ чиқиб турган бўлса, намоз ўқиб бўлмайди. Қон тўхтагандан кейин таҳоратни давом эттирган яхши.