Ҳадис ва ҳаёт силсиласининг 9-жузи Рўза китобингизни 165-бетида Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисга биноан биз Зулҳижжа ойида 8 кун кетма-кет рўза тутиб 9-кун арафа куни рўза тутмадик, уйга ўкишдан борсак Хамма жамоат хатто имомларимиз хам тутишибди. Уларнинг гапига биноан ажри зиёда экан. Шунга изох берсангиз.
Ўша китобдаги бошқа ҳадисларни ҳам ўқиш керак эди. Арафа куни рўза тутмаслик ҳожиларга хос. Улар чарчаб қолишлари эҳтимоли борлигидан шундай бўлган. Бошқаларга эса, мазкур китобда келган қуйидаги ҳадис ҳам бор:Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги сананинг ва ундан кейинги сананинг каффороти бўлур», дедилар. Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.Шарҳ: Бу, албатта, ҳажга бормаган киши учундир. Демак, ҳажга бормаганлар Арафа кунининг рўзасини тутсалар улкан фазлга эга бўлурлар.