Ассалому алайкум! Бир дўстим юк машина хайдайди. Кўп клентлари билан гаплашятиб ёлғон гапиради. 1 соатда бўшайдигон бўлса хам 20 минут деб 1 соатлик йўл бўлса хам шу 20 минут мана кеп қолдим деб йўлда жуда кўп ёлғон гапиради. Тирикчилиги шу юк ташиш, шундан қилёткан фойдаси топяткан пулига харом аралашиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бундай инсонни қип-қизил мунофиқ дейилади. Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида марҳамат қилади:
قُلْ هَلْ نُنَبِّئُكُمْ بِالْأَخْسَرِينَ أَعْمَالًا
103. Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайми?
الَّذِينَ ضَلَّ سَعْيُهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَهُمْ يَحْسَبُونَ أَنَّهُمْ يُحْسِنُونَ صُنْعًا
104. Улар бу дунё ҳаётидаёқ саъй-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», – дегин.
“Тавба” сурасида:
وَعَدَ الله الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْكُفَّارَ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا هِيَ حَسْبُهُمْ وَلَعَنَهُمُ اللّهُ وَلَهُمْ عَذَابٌ مُّقِيمٌ
68. Аллоҳ мунофиқларга, мунофиқаларга ва кофирларга жаҳаннам оташини унда мангу қолувчилар қилиб ваъда қилди. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир. Валлоҳу аълам!