Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мурожаат

11:36 / 17.12.2020 | Sarvar | 1981

Ассалому алайкум! Устозлар, Сизлардан Аллоҳ таоло рози бўлсин ва қилаётган меҳнатларингиз ажр-мукофотини зиёда қилсин! Битта нарса ҳақида илтимос қилмоқчи эдим. Бу сайтдан жуда кўп фойдалар оляпмиз ва ўрганганларимизга Аллоҳ қодир қилганича амал қиляпмиз. Лекин бу сайтдан янада унумлироқ фойдаланишимиз учун саволнинг номини тўғри ёзишга одатлансак нур устига аъло нур бўлар эди. Оддийгина мисол "ғусл" сўзини киритиб излаш хизматидан фойдаланганингизда, "ғусл" бўйича берилган барча саволлар чиқмайди, ва кўпчилик фақатгина шу саволларни ўрганиш билан чекланиб , қайта берилган саволларни ўзи билмаган ҳолатда яна беришга мажбур бўлади, бу эса Зикр аҳли ҳайъати аъзоларига ортиқча иш бўлади. Оддий "ғусл" сўзини ---> гусл, гусул, гусил, ғусил, ғусул каби кўринишларда савол берувчилар томонидан ёзилганини кўриб турамиз. Илтимос,ҳеч бўлмаганда шу савол номини тўғри ёзиш қоидаларига риоя қилган ҳолатда ёзишни йўлга қўяйлик, ва бошқаларга ҳам енгиллик яратайлик. Мен бу мурожаатим орқали кимларнидир саводсизга чиқармоқчи эмасман, шунчаки савол номини ёзишга озгина эътиборли бўлсак яхши бўларди. Аллоҳим ҳаммамизга чиройли илм берсин ва унга амал қилгувчилардан қилсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яшанг, Аллоҳ муваффақ қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat