Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гина ҳисобланадими

11:58 / 23.06.2020 | Абдунаим | 2340

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 10йил бўлди. Шу йиллар ичида 2 овсиним сабаб оилада кўп синовларга учрадим. Соддалигимдан фойдаланиб қайнона қайнотам билан орамизга кўп тушишган. Олий малумотлиман катта фарзандим БМФ билан туғилди ҳозир 9 ёш юрмайди гапирмайди ўтирмайди ақли заиф ҳатто овқатни чайнаб берамиз. Қайнона қайнотам умуман қарашмайди ҳатто қайнонам жирканишларини сезганман. Кўп юзимга солишган. Гап шундаки қайнонам мени тушуниш ўрнига фақат кўнглимни оғритадилар. 2 овсинимга гапиролмайдилар уларга кучлари етмайди бисотидаги жамики ёмонликлар менга аталган. уйдаги нима ёмонлик бўлса охири мени бошимга қўядилар. овсинларим билан ёки кўчада мени ёмонлаб ўтиргаларини ўз қулоғим билан эшитаман. Катта ўғлим туғилгандан даволатмоқчи бўлмаганлар пул ҳамма нарсадан азиз у киши учун. Кўп курашганман. Шундан бошланган, эрим умуман гапиролмайдилар. Оллоҳга шукр оилавий ибодатдамиз. Яқида қайнота қайнонам умрага бориб келдилар. Шундан кейин ҳам умуман ўзгармадилар кўп дини ҳадис китоб ўқийман амал қилишга ҳаракат қиламан нима десалар ҳам кўнглим оғрисада Оллоҳ йўлида кечириб ҳеч нарса бўлмагандай юраман шунинг учун "нима десам ҳам гапирмайди"деб оғизларига тўғри келганини одамлар олдида менга тегиздириб айтиб уялтириб юрадилар? Имом Бухорийни оналарига ҳавас қиламан у кишидай тақводор бўлиб фарзандларим ҳақига қилган дуоларим қабул бўлишини истайман лекин яқинда кўзимга қараб "менга нимаики қилган бўлсангиз келиниздан тортасиз" деб қарғадилар ҳеч сабабсиз. Сабабсиз қарғиш пичинг мазах эшитавериш охири чарчатти. Ўшандан бери умуман гапирмайман агар гапирсалар доимгидай жавоб қайтариб қўяман. ҳаётимда ҳеч кимдан бу даража кўнглим қолган эмас. Устозжонлар айтингларчи бу ҳолатим "3кундан ортиқ аразлашишга" тушиб қолмайдими. Ахир шундоқ ҳам бу ярим кўнглимни сабабсиз оғритишлари тўғрими? 2та кичик ўғилларим тақводор қори бўлишини истайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Салом алик қилишингиз уч кундан ортиқ аразлашишга кирмайди. Аллоҳ ниятингизга етказсин. Тобеъинлардан бир нечтасидан Аллоҳ таолонинг: “Мен синиқ қалблилар ҳузуридаман” деганини ривоят қилишган. Сиз шу мақомдасиз. Сўраб-сўраб қолинг. Шайтонни гапига кириб фурсатни қўлдан бой берманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat