Ассалому алайкум! Агар бир киши аёли билан тортишиб "қўйдим" деса лекин бу сўз билан талоқни назарда тутилмаган кўнгилда умуман талоқ нияти бўлмаса ҳам талоқ тушадими?
– Ва алайкум ассалом! Эр хотинига қўйдим деса талоқ тушади. Бу худди хотнига қўрқитиш мақсадида талоқни ният қилмасдан талоқ қилдим дейиш билан бир хил. Валлоҳу аълам!