Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қуръон хусусида талашиб тортишиш куфурдир" деган эканлар. Шунга тушунмадим.
– Ва алайкум ассалом! Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қуръон борасида тортишманглар, чунки у борасида тортишиш куфрдир” деганлар. Яна бир ҳадисда “Қуръон борасида тортишманглар, Аллоҳнинг каломини баъзисини баъзиси билан ёлғонга чиқарманглар” дейилган. Қуръоннинг ҳар бир ояти мутавотир хабар билан собит бўлган. Кимдим Қуръондаги оятни “бу оят эмас” деса кофир бўлади. Валлоҳу аълам!