Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ўқиб тиланчилик қилиш

23:57 / 18.07.2021 | Azamat | 1773

Ассалому алайкум! Бир кун трамвайда кетётганимда бир йигит чиқди ва "Иҳлос" сурасини ўқиб одамлардан пул йиғиб чиқди. Кейин унга Қуръонни пулга сотиш яхши эмаслигини, қилаётган иши тўғримаслигини айтиб сал қаттиқроқ гапирдим. У онаси кассаллигини, пул кераклигини айтиб, тушунишни истамади ва мендан ранжиди. Кўриниши забардастлиги учун унга бошқа иш қилиб пул топишлигини айтдим. Сал ўтиб шуни юмшоқроқ тушунтирсам бўлардику деб ўйлаб, нотўғри қилганимни тушундим. Шу вазиятга ўз муносабатингизни билдирсангиз, илтимос. Бундай пул топиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало бу ерда биз ўз муносабатимизни билдирмаймиз, балки шариатдаги аҳкомларни Аллоҳ қодир қилганича баён қилишга ҳаракат қиламиз. Шариатда бу қиляпган иши дуруст эмас. Яхши гумон қиламиз, муҳтожлиги туфайли бўлса ҳам тиланчилик қилиши керак эмас. Сиз мулоҳаза қилганингиз каби куч-қуввати, саломатлиги жойида бўлса, ҳалол меҳнат қилиб пул топиши зарур. Ҳадиси шарифда шундай дейилган:

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لأَنْ يَحْتَطِبَ أَحَدُكُمْ حُزْمَةً عَلَى ظَهْرِهِ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَسْأَلَ أَحَدًا فَيُعْطِيَهُ أَوْ يَمْنَعَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ أَبَا دَاوُدَ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, сизлардан бирингизнинг бир боғ ўтин териб орқалаб келиши бировдан сўраши, унга бериш ёки ман қилишдан яхшидир», дедилар». 

Бешовларидан Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ўз меҳнати билан касб қилиб, ризқирўз талаб қилиш катта фазилат экани баён этилмоқда. Бировдан бир нарса сўраса, у ўша сўралган нарсани бермаса уят, берса миннат бўлади. Аммо ўтин териб сотиб, кун кўриш – бировга юзини сарғайтирмай ўзининг ҳалол меҳнати билан рўзғор тебратиш шараф бўлади.
Ислом дини мусулмонларни айни ана шу руҳда тарбия қилади. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан”)
Ўзингизнинг муомалангиз ҳақида ҳам тўғри мулоҳаза қилибсиз. Мусулмон киши ҳар қандай вазиятда ҳам гўзал хулқли ва хушмуомала бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat