Ассалому алайкум! Бундан бир неча ой олдин Бошимга бир иш тушган воқтда Аллоҳга дуо қилиб шу ишмга енгиллик сўрадим. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ енгиллик берди. Ҳамма ишларим ўз изига тушиб кетди. Ўша воқтда қўлимни дуога очар эканман қандедур Ҳаёлимга Аллоҳ йўлида инфоқ қилиш келиб қолди ва Аллоҳ учун умрим сўнгигача Аллоҳ ўзи қодир этгунча топган пулимдан 10%ни инфоқ қиламан деб назр қилган эдим. Аллоҳ қодир этиб Карантиндан бир неча ой олдин ваъдамда турдим. Кеин Карантин сабаб пуллармни ҳаммасни Онамга Нафақа қилиб бердим шу пуллармни Карантинда ишлатиб турдик. Инфоқ учун Март ва Май ойларидан қарз бўлиб қолдим. Ҳозир ишларим яна бошланди Алҳамдулиллаҳ. Шу ой Онамни Нафақаларни бериб олсам бўлди. Назр қилган инфоқ пуллармни ҳисобни олиб юрибман. ИншаАллоҳ ҳадеме Қурбон Ҳайит ҳам яқинлашиб қолар экан. Аллоҳ йўлида Инфоқ учун аталган пулларимга Қурбонли учун бир жонвор олиб уни Қурбонли қилсам бўладми.? Ёки Қурбонликка ўзим Алоҳида пул ажратишим лозимми.?
– Ва алайкум ассалом! Назрингиз алоҳида бўлади. Валлоҳу аълам!