Ассалому алайкум! Ўзим номозхонман, умра амалларини бажариб келганман, ҳозирда Қуръон ўқиш билан бандман. Аммо турмуш ўртоғим номоз ўқимиди, ароқ ичади, ичиб олиб жанжал қилади, лекин мен қанча яҳши гапирсам шунча ёмон ишлар қилади. Ҳар доим арзимаган ишларга ҳам 3талоқ дейди. Талоқ ҳақида тушинтирсам тушинмиди кейин қайтволдим деб қутилади. Бунинг ҳукми қандай, идда чиқмай туриб айтган сўзини қайтиб олса яшаш мумкинми ёки қандай йўл тутилади?
– Ва алайкум ассалом! Талоқни қайтариб олиб бўлмайди. Ҳолат айнан сиз ёзгандек бўлса, сизга 3 талоқ тушган. Сизлар бирга яшашларингиз ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!