Ассалому алайкум! Мен 37 ёшдаман, Қуръон ўқиб бошлаганимга хали кўп бўлмади. Мукаммал ўрганиб фарзандларимга хам ўргатиш ниятидаман. Хар сафар янги-янги саволлар туғилади. Аёл киши Қуръон тиловатида овозини баланд кўтарса бўладими ёки аксинча ичида овоз чиқармай, пичирлаб ўқисачи?
– Ва алайкум ассалом! Бемалол баланд овозда ўқийверади. Валлоҳу аълам!