Ваалайкум ассалом! Аллоҳ таоло муқарраб бўлишнинг энг яқин йўли ҳар бир ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилган эканликларини ўрганиб шунга амал қилишдир. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида марҳамат қилади:
قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
31. «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», – деб айт. Валлоҳу аълам!