Ассалому алайкум! Мени ёшим 20да Хозир юридик университетида тахсил оламан, келажакда прокурор судья бўлиш ниятим бор. Ин ша Аллоҳ, лекин айрим қариндошларим ва дўстларим судьялик ва прокурорлик касбини харом дейди. Ота-онам мени халол ва пок қилиб катта қилишган, пок тарбия беришган, кимгандур хуким ўқиш ёки бўлмаса бир инсонни хақиқатанхам қилган айбига яраша айблаш гунохми? Бу касбимни охиратимга таъсири борми ?
– Ва алайкум ассалом! Сиз соҳанинг етук мутахассиси бўлинг, ҳалол йўл билан ва адолат билан иш тутишни мақсад қилинг ва албатта бу борада мустаҳкам бўлинг. Сизга ўхшаган диёнатли кадрларга халқимиз нақадар муҳтож. Биз фуқоролик кодексларини ўргандик, 90% шариатга тушар экан. Валлоҳу аълам!