Ассалому алайкум! Уйимизда "Касалликлар тарихи" номли китоб бор, ушбу китобнинг дастлабки саҳифаларида ҳадислардан бир нечтаси келтирилган, бир жойда кўзим тушди, қайси ҳадислиги эсимда йўқ, эр ўз аҳли аёли билан жинсий алоқа қилаётганда аёлига гапирса туғилажак фарзанд соқов ёки аёлининг андомига қараса, фарзанди кўр бўлиб туғилиши мумкин деб ёзилган. "Бахтиёр оила" китобида эса, фарзанднинг қандай туғилиши жинсий алоқанинг ҳолатига боғлиқ эмас, уруғ экин экиладиган жойга экилса бўлди дейилган. Энди у китобга ишонмаслик керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша гапга ишонмаслик керак. Валлоҳу аълам!