Ассалому алайкум! Фасебоокдан бир икки нарсага кўзим тушди. Яъни мазҳабларни айиб чиқишган. Уларнинг фикрича ҳеч қаерда динимизда бõлиниб яни 4 мазҳабга бўлиниш Қуръонда келмаган дейишяпти?
– Ва алайкум ассалом! Улар шундай қилиб одамларни аҳмоқ қилишади. Аввалдан мазҳаблар 4та эмас 70тадан зиёда бўлган. Ундан ҳам аввалроқ ҳар бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани эшитган бўлсалар ўшанга амал қилганлар. Табийки эшитганлари бир-биридан фарқ қилганлари, тушунчалари ҳам ҳар хил бўлган. Ҳар бири шахсан ўзим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман деб эшитганига амал қилган. Аммо меники тўғри, сен залолатдасан демаганлар. 4 мазҳаб тўқилган эмас, оят ва ҳадисларни тушунга ҳамма уламоларни илм ва тушунчаларининг натижаси охир оқибат шу 4 мазҳаб имомлари айтган гапларга бориб тақалаверган. Валлоҳу аълам!