Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айини аъла зикрика дуоси

18:15 / 30.06.2020 | Бехзод | 3681

Ассалому алайкум! Аллоҳумма айини аъла зикрика ва шукрика ва ҳусний ибадатик дуоси хақида маьлумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ، إِنِّي وَاللهِ لَأُحِبُّكَ، أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ، لَا تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб:
«Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика» дейишни тарк қилмаслигингни тавсия қиламан», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин».
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.
2. Бировни яхши кўрган одам муҳаббатини изҳор қилиб, айтиши мумкинлиги.
3. Талаб қилинмаса ҳам, маънони таъкидлаш учун қасам ичиш мумкинлиги.
4. Устоз ўз шогирдига сўрамаса ҳам, зикрни ўргатиб бориши кераклиги.
5. Ушбу зикрнинг фазли ва уни намоздан ке¬йин айтиб юриш зарурлиги. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat