Ассалому алайкум! Ҳидоят, Аллоҳнинг улуғ неъматдир. Шу неъматнинг шукрини қандай адо этсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқинг.
ابن عمر رضي الله عنهما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدَّثَهُمْ أَنَّ عَبْدًا مِنْ عِبَادِ اللَّهِ قَالَ : يَا رَبِّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا يَنْبَغِي لِجَلالِ وَجْهِكَ وَلِعَظِيمِ سُلْطَانِكَ ، فَعَضَّلَتْ بِالْمَلَكَيْنِ فَلَمْ يَدْرِيَا كَيْفَ يَكْتُبَانِهَا ، فَصَعِدَا إِلَى السَّمَاءِ وَقَالا : يَا رَبَّنَا إِنَّ عَبْدَكَ قَدْ قَالَ مَقَالَةً لا نَدْرِي كَيْفَ نَكْتُبُهَا . قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ - وَهُوَ أَعْلَمُ بِمَا قَالَ عَبْدُهُ - : مَاذَا قَالَ عَبْدِي ؟ قَالا : يَا رَبِّ إِنَّهُ قَالَ : يَا رَبِّ لَكَ الْحَمْدُ كَمَا يَنْبَغِي لِجَلالِ وَجْهِكَ وَعَظِيمِ سُلْطَانِكَ . فَقَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ لَهُمَا : اكْتُبَاهَا كَمَا قَالَ عَبْدِي حَتَّى يَلْقَانِي فَأَجْزِيَهُ بِهَا رواه ابن ماجه
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ҳадис сўзлаб : “Аллоҳнинг бандаларидан бир банда “Я робби лакалҳамду камаа янбағии лижалаали важҳика валиазими султоник” деди. Бу калима икки фариштага оғирлик қилиб уни қандай ёзишни билмай қолишди. Самога кўтарилиб : “Эй роббимиз банданг бир гапни айтди, биз уни қандай ёзишни билмаяпмиз” дейишди. Аллоҳ азза ва жалла – Ўзи бандаси нима деганидан яхши хабардор бўлсада, - “Бандам нима деди” деди. Улар : “Я робби лакалҳамду камаа янбағии лижалаали важҳика валиазими султоник деди” дейишди. Аллоҳ азза ва жалла у иккисига : “Бандам менга йўлиқиб, мукофотини бергунимча қандай айтган бўлса шундайлигича ёзиб қўяверинглар” деди”.
Ибн Можа ривояти.
Маъноси: Эй роббим, Сенга зотингни жалолига, салтанатингни улуғлигига лойиқ ҳамдлар бўлсин. Валлоҳу аълам!