Ассалому алайкум! 5 маҳал намоз ўқийман алҳамдулиллаҳ. Лекин баъзан бу жуда қийин бўлиб қолади. Эринчоқликдан эмас астағфуриллаҳ. Менда эндемик бўқоқ (зоб) касаллиги бор. Кўпинча сажда ҳолатидалигимда ҳаво етишмай қолади. Бу албатта қийин, намозим чўзилиб кетиши ёки мияга ҳаво етиб бормаганлиги учун адашиб қолишим мумкин... Бу ҳолат нима қилиш мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Саждада пешонани қўймасдан ишора қилиб ўқиб кўринг. Агар шунга қийналмасангиз шундай қилиб ўқинг. Фарзда имкон қадар сажда қилинг, суннатларни ўшандек ўқийверинг. Аллоҳ тоқатдан ташқари нарсага буюрмайди. Валлоҳу аълам!