Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даво излаб

08:22 / 22.02.2021 | muslim | 14451

Ассалому алайкум. Азиз устозлар энам касал мазалари йук доктор нотўғри ташхис куйиб операция килиб куйди яхши булмади.кейин Яна текширтирдм хамма азолари соглом асабдан дейишяпти.энамди вахима куркув эгаллаб олган ичим тулади баданимдан сув окади куяди ачийди в.х хархил огрикларди айтади. Мени олдидан кетгизмайди жони азобда гапираверади Нима киламан кайтаман болажоним мени тузат дебь ялинади куркиб кетаман Девона булб коладими деб. Энам чамаси 25йиллар аввал Бир фолбиндан бахшилик кисам Кул олсам касал булмасканман деб куй суйиб Кул олган. Буни ширк эканлигини билдик кейин намозди ургатдим бахшилик киманг деб фолбин берган хирчинларди ёктирдм. Якинда энамди аммасини кизлари келиб менга энанга Яна Кул обермасанг тузалмайди менам шу ишди килмасам касал бб коламан .уллари амалини килдирмаскан буни худо берганда деб.мени айлаябди.мехмон Эди тортишмадм. Кейин энамга Шайхимизди фолбинлик сехргалк хакида китобини укиб берай акидаси бузилмасин деб укиб бераятган эдимбошидан сехр хакида деган жойгача укигандм энамди ёмон калтирок чупчиш булиб колди гапиролмай колди калимани айтинг деб узим ояталкурсини укийвердм менга нимага бундай булди деб колди.муллога укитяпман касб килмаган токводор мулло тополмаяпман. Жин чикариш билан машхур муллога олиб борганм буни нотўғри деб биламан.сабр килайми шуларга хам укитайми иккиланяпман хозир писихатерапевт дорисини беряпман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатга мувофиқ жин чиқарувчилар ҳам бор. Олдида тинмасдан Оятул Курсийни ўқийверинг. 100-200 бор ўқинг. Эртаман ва кечқурунда 11марта саловат кейин “Фотиҳа”, “Оятул курсий” ва 4та “Қул” билан бошланган сураларни ва охирида яна 11 марта саловат ўқиб дам солиш керак. 

عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ قَالَ بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ تُصِبْهُ فَجْأَةُ بَلَاءٍ حَتَّى يُمْسِيَ، قَالَ: فَأَصَابَ أَبَانَ الفَالِجُ، فَجَعَلَ الرَّجُلُ الَّذِي سَمِعَ عَنْهُ الْحَدِيْثَ يَنْظُرُ إِلَيْهِ، فَقَالَ لَهُ: مَا لَكَ تَنْظُرُ إِلَيَّ! فَوَاللهِ مَا كَذَبْتُ عَلَى عُثْمَانَ، وَلَا كَذَبَ عُثْمَانُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَلَكِنِ الْيَوْمُ الَّذِي أَصَابَنِي فِيْهِ مَا أَصَابَنِي غَضِبْتُ فَنَسِيْتُ أَنْ أَقُولَهَا. رَوَى هَذِهِ السِّتَّةَ أَصْحَابُ السُّنَنِ  

Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кеч киргунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
Абонга фалаж етди. Ундан юқоридаги ҳадисни эшитган киши унга қарай бошлади. Шунда Абон унга:
«Нимага менга 
(бундай) қараяпсан?! Аллоҳга қасамки, мен Усмонга ёлғонни нисбат берганим йўқ. Усмон ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғонни нисбат бергани йўқ. Аммо менга мусибат етган куни ғазабланиб, уни айтишни унутибман», деди».
Ушбу олтитани «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийси ва қаҳрамони Абон ибн Усмон розияллоҳу анҳу учинчи халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўғилларидир. У киши оталари – буюк саҳобий Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас самийъул алийм»ни уч марта айтса, кеч киргунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди» деган ҳадисларини эшитиб, кейин ўзлари одамларга ривоят қилиб юрар эканлар. Иттифоқо, бир куни у киши фалаж хасталигига чалинибдилар.
Бемор ётган Абон ибн Усмон розияллоҳу анҳуни кўргани одамлар кела бошлабдилар. Шунда у кишидан биз ўрганаётган ушбу ҳадиси шарифни ривоят қилган киши ҳам келиб қолибди. У киши Абон ибн Усмон розияллоҳу анҳуга ажабланиб қарай бошлабди.
Унинг қарашида «Ўзинг шундай ҳадиси шарифни ривоят қилиб туриб, қандай қилиб бу балога йўлиқдинг? Ҳадиси шарифга ўзинг амал қилмасмидинг?» деган савол бор эди. Буни сезган Абон ибн Усмон розияллоҳу анҳу ҳалиги одамга:
«Нимага менга (бундай) қараяпсан?! Аллоҳга қасамки, мен Усмонга ёлғонни нисбат берганим йўқ. Усмон ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғонни нисбат бергани йўқ. Аммо менга мусибат етган куни ғазабланиб, уни айтишни унутибман», деди».
Демак, ким ихлос билан ушбу ҳадиси шарифда келган дуони ўқиб юрса, унда берилган ваъдадан баҳраманд бўлар экан. Бунга эътиқод ва амал қилишга одатланмоғимиз керак.
Дуонинг маъноси қуйидагича: «Исми бирга бўлганда ҳеч нарса зарар қилмайдиган Аллоҳнинг номи ила. У Зот ўта эшитувчи ва ўта кўрувчидир». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat