Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Совчилар каналига оид

08:59 / 09.07.2020 | Ulug'bek | 595

Ассаламу алайкум! Биз уч дўст иншааллоҳ совчилар канал очмоқчимиз, берилган саволларга жавобларингизни ўқиб, бу фаолият тури даллолликка киришини ва харом аралашмаса бу иш жоиз эканлигни тушундик. Қуйида баьзи бир саволлар туғилган эди: 

1)Номзод (эркак ва аёл) ҳақида каналга эълон жойлаганимизда унинг расмини қўйишимиз жоизми (ўзлари рухсат беришса) ? Қандай шартлар бажарилганда жоиз ? 

2). Агар расм жойлаш жоиз бўлмаса, эркак ва аёл каналдаги эълондан сўнг ўзаро телеграмда  бир-бирларига ўз ихтиёрлари билан расм жўнатишганида биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? 

3). Яна бир сўрамоқчи бўлганимиз шуки, биз каналга одам қўшишда, одам сони кўпайтириш мақсадида, бошланғич одамларни ўз контактларимиз орасидан қўшамиз, бунда одатда улардан рухсат сўралмайди, шу нарса жоизми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Расм қўйманг, аксинча жонли ҳаётда биринчи совчиликка борилганда кўрилмаганидек сўраса сўрамаса расмини қўйиб қўйманглар. Ишни ўзларига ҳавола қилмасдан жонли ҳаётдагидек ота-оналарига боғланишни йўлга қўйинглар. 

3). Сўранглар. Фахшни тарқалишига сабабчи бўлманглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat