Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо билан узаядиган ризқ

08:49 / 09.07.2020 | Amirxon | 1691

Ассалому алайкум! Малумки хамманинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасида ва қазои қадарга кимга қанчалиги битиб қўйилган. Мен тушунмаятган нарса силаи раҳм билан ризқ кўпаяди, умр узаяди дейилади. Ризқ ва умр белгиланган бўлса буни қандай тушуниш керак ёки Аллоҳнинг бошқа ҳикмати борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсонлар вақтнинг узунасини билишади. Унинг эни ҳам бор. Юқоридаги амалларни бажарувчиларга вақтнинг энини ҳам насиб қилинади. Қанча-қанча инсонлар бор 70-80 йил ҳаёт кечириб биров тугул ўзининг ҳам охиратига бир тийинлик фойда келтирган эмас. Қанча-қанча инсонлар бор қисқа умр кечириб, қиёматгача етадиган садақаи жорияларни йўлга қўйиб кетганлар. Ўша умр ва ризқнинг узунлиги бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat