Ассалому алайкум Онам ўқитувчи бўлиб ишлайдилар. Шу сабабли бир воқеа айтиб қолдилар. Бир ўқувчи( қиз) нинг отаси қизини мактабга жўнатмасдан қизимга дунёвий таълим керак эмас диний таълимни ўрганса етарли деганмиш. Мусулмон қизнинг кўчада юриши яхши эмасмиш. Ўзим ҳам қиз боламан. Институтга кириш, дунёвий таълим олиш ниятим бор. Лн диний таълимни ҳам ёдимдан чиқарганим йўқ. Алҳамдулиллаҳ 5маҳал намоз ўқийман. Ҳадис китоблар ўқийман. Ҳам диний ҳам дунёвий таълим олиш жоиз деб ҳисоблайман. Қиз бола кўчага чиқса нимаси ёмон? Ёки дунёвий таълимни фақат эркаклар олиши керакми? Кўп қариндошларимда ҳам кузатаман қиз бола ўқиб нима бўларди деган гапни? Ҳатто бўйи етгандан тезда узатиб қолишни ўйлаб қолишади? Балки у қиз ўқимоқчидир қайсидир касбни эгалламоқчидир. Бу қанчалик тўғри қизларимиз ҳам диний ҳам дунёвий таълим олишса менимча ёмон бўлмайди. Динимизда бу ҳақида нима дейилган?
– Ва алайкум ассалом! Албатта қизларимиз ҳам ўқисинлар, қизларга лойиқ бўлган ишларни эркакларга бермасдан ўзлари эгалласинлар. Динимиз илм талаб қилиш борасида эркак ва аёлга бир хил хитоб қилган. Валлоҳу аълам!