Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофирлар кимлардир?

15:47 / 10.07.2020 | Илхом | 2031

Ассалому алайкум! Ислом динидан бошқа хамма диндаги инсонлар кофирлар дейиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга кофир бўлганларни кофир дейилади. Аллоҳ таоло "Нисо" сурасида марҳамат қилади:  

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ آمِنُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي نَزَّلَ عَلَى رَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِيَ أَنزَلَ مِن قَبْلُ وَمَن يَكْفُرْ بِاللّهِ وَمَلاَئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً بَعِيدًا۝ 

136. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига, У Ўз Расулига нозил қилган Китобга ва илгари нозил қилган китобга иймон келтиринг. Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, бутунлай залолатга кетибди.
Шу ишни ким қилса кофир бўлади, ҳатто ўзини мусулмонман деб даъво қилса ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat