Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гунох ёзиладими

Ассалому алайкум! Мен мусофирдаман хозир ўзимни энг яқин қариндошларим билан келганман ишлагани. Улар ароқ ичадилар, сигарет чегадилар улар уйланиб бола чақали бўлган инсонлар, лекин номахрам аёллардан хам кўзини узмайди. Хар гапирганда сўкиниб гапирадилар онангга, каллангга ва х.к. Мен ўзимизни юртда намоз ўқирдим. Аллоҳ буюрган ишларни қилардим, лекин бу ерда шароит йўқ ўқимай қўйдим. Аниқроғи жой йўқ. Улар бирла ишлайман бирла овқатланаман. Хар куни овқатланаётганда хам ичадилар. Бошқа жойга ўтиб кетай десам ҳозир карантин. Мени хам дилими оғритиб қўйишади. Бу сураларни марузаларни эшитишимга хам рухсат йўқ. Домдан ташқарига чиққанда эшитволаман. Яна улар айтадики қалбинг пок бўлса бўлди дейдилар. Қуръонни аудиосини қўйсам ўчир деб сўкинадилар. Нима қилишим керак, қандай йўл тутай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда шароитини топса ўқисин, топмаса ўқимасин деган жойи йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқиш шарт. Қийинчилик ҳолатда ўқиганнинг савоби минг чандон кўп бўлади. Каҳф соҳибларини билмайсизми улар динида маҳкам тургани учун қиёматгача қиссалари Қуръони каримда тиловат қилинадиган бўлдилар. Сизни ҳолатингизда ҳам ўқимаслик узр эмас. Имкон топиб ўқийдиган бўлсангиз ўшандек улуғ ажрларга эга бўласиз. Жонингизни суғириб олишмаётгандирку... Имкон топиб ўзингиза муносиб жойга ишга ўтиб ҳам олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat