Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм олиш 5 маҳал намоз ўрнига ўтадими

11:57 / 10.07.2020 | Sardor | 1647

Ассалому алайкум! Мен бир танишимдан илм фан билан билим олиш билан машғул бўлган одамга намоз ўқимаса ҳам 5 маҳал намознинг савоби тегади деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар шу гапни ўйлаб гапирган бўлса иймонидан ажраганидан эҳтиёт бўлсин. Аллоҳ фарз қилган ва диннинг устуни бўлган амални беқадр қилиш, ўқимаса ҳам бўлаверади дейиш иймонга хатари бор. Одамлар бу нарсани бир-бирининг муқобилига қўйишга ҳаракат қилишади. Аслида уларни бири топилиб, бошқаси топилмаслиги тузи йўқ овқатга ўхшайди. Ёки кўп туз солиниб масаллиқсиз қолган намакобга ўхшайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat